Японияда поезд рельслардан чиқиб кетди

Жамият 02 Март 2017 4140

Япониянинг Айти префектурасида электропоезд рельслардан чиқиб кетди, бир киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда NHK телекомпанияси.

Андзе шаҳридаги темир йўл кесишмасида поезд енгил автомобиль билан тўқнашган. Биринчи вагон рельслардан чиқиб кетди: автомобиль зарба оқибатида электр узатиш тизими устунига келиб урилган ҳамда ёниб кетган. Автомобиль ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

Электропоезд машинистининг маълум қилишича, йўлда автомобилни тўсиқ пастга туширилгандан сўнг кўрган, бироқ тўхташга улгурмаган.

Ҳалокат рўй берган ҳудудда ҳаракат тўхтатилди. Полиция ва ўт ўчириш хизмати воқеа сабабларини ўрганмоқда. Темир йўл компанияси рельслардан чиқиб кетган поезд таркибини эвакуация қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 17239 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69318 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37572 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 7581 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2797 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3202 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар