Британия парламентининг Вакиллар палатаси халқаро ишлар бўйича қўмитаси мамлакат ҳукуматига Россияда ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатини бойкот қилмасликка чақирган. Бу ҳақда қўмита ҳисоботига асосланган ҳолда The Telegraph хабар тарқатди.

Британия ҳукуматига россиялик спортчиларнинг допинг можароларига қарамасдан бу турнирдан «Буюк Британия ва Россия муносабатларини яхшилаш ҳамда мустаҳкамлаш»да фойдаланишга таклиф этилган. Ҳисобот муаллифлари Россиянинг жаҳон чемпионати мезбонлиги учун муносиб ёки муносибмаслиги саволини очиқ қолдиришган, шу билан бирга 2018 йилги ЖЧни бойкот қилиш тўғри чора эмаслигини таъкидлашган.

2016 йилнинг октябрида Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон бирлашган қироллик ва қўшма штатлар Россияга бу давлатнинг Сурия масаласи бўйича позициясини ўзгартириш мақсадида босим ўтказишнинг турли вариантларини кўриб чиқаётгани ҳақида айтганди. ОАВда бу вариантлар қаторида 2018 йилги жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ҳам борлиги ёзилганди.