Данияда идиш ювувчи машҳур ресторан эгаларидан бири бўлди

Жамият 02 Март 2017 7853
Фото: EPA

Даниядаги таниқли ресторанлардан бири – Noma’да идиш ювувчи бўлиб ишлаган 62 ёшли гамбиялик Али Сонко бу ернинг янги уч хўжайинидан бирига айланди. Noma асосчиларининг сўзларига кўра, африкалик 14 йил давомида рестораннинг “юраги” бўлгани туфайли бизнеснинг бир улушини олган. Бу ҳақда Би-би-си хабар қилмоқда.

Сонкони ресторан эгаларидан бири сифатида тайинлаш ҳақида бу ернинг бош ошпази Рене Редзепи Noma’нинг Копенгагенда ёпилиши шарафига уюштирилган базмда маълум қилди. Муассаса Дания пойтахтида 14 йил ишлади ҳамда бу давр мобайнида иккита Мишлен юлдузи ва Restaurant журналидан тўртта “Жаҳоннинг энг яхши ресторани” совринини қўлга киритди. 2017 йилнинг декабрида Noma янги жойда очилади.

Сонко ресторан ташкил этилгандан бери бу ерда идиш ювувчи бўлиб ишлади. Редзепининг сўзларига кўра, кишилар “Али каби инсонлар ресторан учун нақадар катта аҳамиятга эга эканликларини тушунишмайди”. Бош ошпаз уни “Noma юраги” деб атади ҳамда меҳнатдан қочмаслиги ва юзидаги доимий табассумини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Гамбиялик эркак Данияда 34 йилдан бери яшайди. Noma ходимларининг таъкидлашича, у ҳаётидаги ўзгаришлар ёки 12та фарзанди борлигига қарамай доимий равишда кулиб юради.

Фото: EPA

“Бу ерда ишлашдан нақадар бахтли эканлигимни тушунтириб бериш мушкул. Бу ерда энг яхши инсонлар ишлайди, ва мен уларнинг ҳар бири билан яхши муносабатдаман. Улар менга катта ҳурмат билан қарашади, ҳамда ҳар доим ёнимдалар. Мен учун “Бу менда қачонлардир бўлган энг яхши иш” деб айтиш кифоя”, - дея айтиб ўтди Али Сонко.

Шунингдек Редзепи рестораннинг янги икки эгасини ҳам таништирган. Сонкодан фарқли равишда улар менежерлардир: Жеймс Спредбери ва мижозлар билан ишлаш бўйича директор Лау Рихтер. Бош ошпаз Инстаграм’даги саҳифасида ресторан ҳаётида “янги бўлим” энди очилаётгани, яқин орада яна бир неча ходимни “ҳайратга солишни” режалаштиргани ҳусусида маълум қилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9843 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22749 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46885 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 141 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 640 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1342 Спорт
Кўпроқ янгиликлар