Биологларнинг маълум қилишича, филларнинг тўйиб ухлаши учун атиги икки соат етарли экан. Бу олимлар томонидан GPS-майкалар ва гироскопли бўйинбоғлар билан таъминланган икки катта ёшли филни 5 ҳафта давомида кузатиш натижасида аниқланди. Тадқиқот бўйича хулосалар PLOS One журналида нашр қилинди

Ҳайвонот боғларида филлар 4-6 соатдан ухлашади. Табиий шароитларда эса атиги икки соатлик уйқу (кўпинча тунда) етар экан. Олимлар кузатган филлар катта масофаларни босиб ўтиб ҳам бир неча кунлаб тетик юра олган. Филларнинг гавдасини инобатга олган ҳолда уларни ҳаммадан кам ухловчи жониворлар дея эътироф этиш мумкин. Одатда жонивор қанча йирик бўлса, шунча кўп ухлайди. 

Бундан ташқари, уйқудаги филлар фақатгина тезкор уйқу фазасида бўлишган. Қисқа муддатли хотираларнинг узоқ муддатли босқичга ўтиши уйқу вақтида рўй беришини инобатга оладиган бўлсак, кашфиёт хотирани мустаҳкамлаш тизимига оид янги саволларни туғдиради, зеро филлар ўзининг ўткир хотираси билан машҳур. Олимлар ҳозирча қандай қилиб филларга атиги икки соатлик уйқу етишини изоҳлай олишмади. Улар келгусида бу йўналишдаги тадқиқотларни давом эттиришни режалаштиришмоқда.