Фотосаёҳат: Murad Buildings томонидан 3 кун ичида қурилган мўъжазгина уйча

Lifestyle 02 Март 2017 18036

ЎзЭкспомарказда 1-3 март кунлари 18 маротаба ўтказилаётган халқаро UzBuild 2017 кўргазмаси ўз ишини бошлади. 

Мазкур кўргазмада илк маротаба Murad Buildings компанияси ҳам ўз стенди билан иштирок этмоқда. 

Уч кун ичида кўргазма учун атайин қуриб битказилган ноодатий кўринишдаги стенд барчанинг эътиборини тортмоқда: у икки қаватли шинамгина уйчани ўзида акс эттиради.

Биринчи қаватда тадбир меҳмонлари Murad Buildings томонидан лойиҳалаштирилган янги уйларнинг макетини томоша қилишлари мумкин. Иккинчи қаватда эса мўъжазгина айвон жойлашган бўлиб, у ерда дам олиб, атрофни кузатиш, мазали ширинликлардан баҳраманд бўлиш имкони мавжуд. 

Кўргазманинг илк кунида ОАВ ходимлари учун компания асосчиси Мурод Назаров томонидан махсус пресс-тур ташкил этилди. 

Саёҳатнинг биринчи манзили: "Муфарраҳ" кошонаси. Мазкур кўп қаватли турар-жой Мурод Назаровнинг онаси шарафига бунёд этилган. 

Иккинчи манзил: "Дўстлар" тураргоҳи. Мазкур иморатнинг макети ўзгача кўринишда бўлиб, барчанинг аҳил-иноқликда, дўст бўлиб яшашини таъминлайди. 

Бинонинг энг устки қисмида шиша деразалар билан қопланган ижтимоий дам олиш маскани барпо этилади: у ерда аҳоли ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам суҳбат қуриб, ҳам ҳордиқ чиқариши учун барча имконият яратилади. Шунингдек, болалар учун махсус ўйин майдончалари қурилади. 

Лойиҳа келаси йилнинг бошида қуриб битказилиши режалаштирилган.

Учинчи бино - "Феличита" (итальянчадан "Бахт" маъносини англатади) ҳар қандай нозик дид соҳибларини ҳам лол қолдиришига ишонамиз. 

Мазкур иморатнинг яратилиш ғояси ўз тарихига эга: компания асосчиси Прагага саёҳат қилганида "Париж" меҳмонхонасининг ташқи ва ички интерьеридан илҳомланади ва Ўзбекистонда ҳам айнан шу иморатга ўхшаш гўзал ва бетакрор иншоот қуришга қарор қилади. 

Қайд этиш лозимки, сентябрь ойида очилиши режалаштирилган мазкур уйнинг қарийб 50 фоизи сотиб бўлинган.

Стенднинг иккинчи қаватида Мурод Назаров журналистлар билан суҳбат ўтказиб, саволларга керакли жавобларни бериб ўтди. 

Фикримизча, мазкур шинам уйча кўргазманинг "энг эксклюзив, ноодатий" стендига айланди. Хонанинг дид билан безатилгани компания ўз ишига қанчалик масъулият билан ёндашишидан дарак беради. 

Дарвоқе, бунга ўзингиз ҳам ташриф буюриб, баҳо беришингиз мумкин. Кўргазма жорий йилнинг 3 март кунигача давом этади.

Феруза Авазова тайёрлади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар