Америка гольф ассоциацияси ушбу ўйин қоидаларини ўзгартириш ҳақида таклиф билан чиқди. ТАССнинг ассоциация вакилига асосан хабар беришича, бу илк бора 1744 йилда эълон қилинган қоидаларнинг биринчи йирик ўзгартирилиши.

"Қоидалар сонини ҳозирги 34дан 24гача қисқартириш ҳамда бошқа ўзгаришларни киритиш таклиф этилмоқда, - дея таъкидлаб ўтган вакил. Мақсад уларни бутун дунёдаги ўйинчиларга тушунарлироқ қилиш".

Америка гольф ассоциацияси олти ой давомида янги қоидалар ҳақидаги фикрларни йиғади, деб хабар қилди ассоциация вакили. "Муҳокамада барча – алоҳида ўйинчилар ҳам, миллий ассоциациялар ҳам иштирок этиши мумкин, - таъкидлаб ўтди у. – Улар таклифларни бизнинг веб-сайтга жўнатишлари мумкин. Муҳокама натижалари 2018 йилнинг 1 январь куни сарҳисоб қилинади". Агарда таклифлар маъқулланса, янги ўзгаришлар 2019 йилдан кучга киради.

Америка гольф ассоциацияси янги қоидалар устида 1574 йилда ташкил топган Шотландиянинг " Сент-Эндрюс қироллик гольф-клуби" билан сўнгги беш йил мобайнида биргаликда ишлади. 

Маълумот учун, гольф ватани деб Шотландия ҳисобланади, ўйин илк бор 1457 йилда – Шотландия қироли Яков II бу ўйинни тақиқлаганидан сўнг тилга олинган. 

Гольф бўйича биринчи жаҳон чемпионати Шотландияда 1860 йилнинг октябрида ўтказилган. Ўйин 1904 йилдан бери илк бора Олимпида-2016да мусобақалар дастурига киритилди.