Қирғизистон президенти аппарати раҳбари лавозимига Сапар Исаков тайинланди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот маркази маълум қилди.   

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев бу ҳақдаги фармонни 1 март куни имзолади.

Исаковнинг охирги ишлаган жойи президент аппарати бўлиб, у 2017 йил 31 январдан  раҳбар ўринбосари бўлиб ишлаган.

Исаков 3-даражали давлат маслаҳатчиси ҳисобланади ҳамда Қирғизистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси дипломатик мақомига эга.