Испания чемпионатининг 25-туридан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтди. «Сантьяго Бернабеу»да кечган учрашув ҳақиқий драматик сценарийларга мос тушди.

Ўз уйида «Лас-Пальмас»ни қабул қилган «Реал» осонлик билан ғалаба қозониши кутилганди. Лекин ундай бўлиб чиқмади. Аввалига Иско мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бироқ кўп ўтмай Домингес ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлим бошида Гарет Бейл қизил карточка олиб майдонни тарк этгач, ўйин тизгини меҳмонлар қўлига ўтиб кетди.

Виера пенальтидан тўп киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Кевин-Принс Боатенг ўртадаги фарқни иккитага етказганди. Бироқ 10 киши бўлиб ўйнаган «Реал» «синиб» қолмади ва ўйин сўнггида икки тўп киритиб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Криштиану Роналду дастлаб пенальтидан, кейинроқ боши билан тўп киритиб жамоасига бир очко келтирди.

Ушбу дурангдан кейин «Реал» 56 очко тўплаб турнир жадвали пешқадамлигига қайта олмади. Жамоа «Барселона»дан битта кам ўйин ўтказган ҳолда, бир очкога ортда бормоқда.

Яна бир учрашувда «Сельта» «Эспаньол»ни қабул қилиб, жанговар дурангга имзо чекди.

Испания Ла-лигаси, 25-тур

Реал Мадрид – Лас-Пальмас 3:3 (1:1)

Голлар: Иско (8), Роналду (86, пен, 89) – Домингес (10), Виера (56, пен), Боатенг (59).
Реал Мадрид: Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Ковачич (Бензема, 71), Иско (Васкес, 65), Бэйл, Роналду, Мората (Хамес, 71).
Лас-Пальмас: Варас, Лемос, Кастельяно, Симон, Бигас (Артилес, 27), Виера (Халилович, 75), Гомес, Домингес, Боатенг (Гарсия, 69), Хесе, Меса.
Огоҳлантиришлар: Симон (44), Бэйл (47), Боатенг (53), Рамос (55), Мората (70), Роналду (81), Халилович (90).
Четлатиш: Бэйл (47, Реал).

Сельта – Эспаньол 2:2 (2:2)

Голлар: Аспас (21), Васс (30) – Морено (28), Пьятти (32).
Сельта: Бланко, Кабраль, Кастро, Мальо, Фонтас, Радоя (Диоп, 88), Васс, Диас, Систо (Хосабед, 79), Аспас, Гвидетти (Гомес, 46).
Эспаньол: Лопес, Дуарте, Кариколь, Марк Наварро (Лопес, 15), Рейес, Лопес Сильва, Хави Фуэго (Хурадо, 55), Перес, Пьятти (Рейес, 86), Морено, Кайседо.
Огоҳлантиришлар: Гвидетти (24), Фонтас (26), Диас (68), Перес (70), Морено (78).
Четлатиш: Фонтас (43, Сельта).