Малайзия Шимолий Корея билан визасиз тартибни бекор қилмоқда

Жаҳон 02 Март 2017 3892

Малайзия 6 мартдан Шимолий Корея фуқаролари учун визасиз тартибни бекор қилмоқда.

Reuters’нинг Малайзия бош вазири ўринбосари Аҳмад Зоҳид Ҳамидига асосан хабар беришича, Шимолий Корея фуқаролари Малайзия ҳудудига киришлари учун виза олишлари керак бўлади.

Хабар қилинишича, ушбу қарор Малайзия ҳудудида Ким Чен Намнинг ўлдирилишидан сўнг қабул қилинган.

Аввалроқ Малайзия прокуратураси Ким Чен Намнинг қотиллиги бўйича икки шахсга айбловлар қўйгани ҳақида хабар бергандик.

13 февраль куни Куала-Лумпур аэропортида икки аёлнинг ҳужумидан сўнг эркак ҳаётдан кўз юмди. Малайзия ҳукумати ҳалок бўлган шахс КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Нам эканини тасдиқлади. Шу билан бирга, генетик таҳлил ҳозирча ўтказилмади.

Ким Чен Намнинг юзидан экспертлар VX асаб-фалажловчи заҳарли модда изларини топишди.

Кўпроқ янгиликлар