Молдова ҳукумати республиканинг Москвадаги элчиси Думитру Брагишни чақириб олди. 1 март куни вазирлар маҳкамаси йиғилишида шунга мувофиқ қарор чиқарилди. Бу ҳақида "Лента.ру" нашри хабар берди

Молдова ТИВ дипломатнинг нима учун Россия пойтахтидаги фаолиятини тўхтатиши сабаблари ҳақида маълум қилмаган. Қонунга мувофиқ, ҳукумат қарори мамлакат президенти томонидан имзоланиши керак. 

Уч кун аввал Додон АҚШ ва Руминиянинг Кишинёвдаги элчиларидан унинг фаолиятига аралашишни бас қилишни талаб қилган. Бунга элчиларнинг АҚШ, Руминия ва бошқа мамлакатларнинг ҳамкорликдаги ҳарбий ўқув машғулотларида молдоваликларнинг иштирок этмаслиги юзасидан билдирган фикрлари сабаб бўлган.