CBC телеканали журналистлари Канада мудофаа штабининг махфий ҳужжатларини чоп этди. Унга кўра, террорчилар томонидан қўлга олинган йўловчи самолёти агар 2001 йил Нью-Йоркдаги минораларга уюштирилган ҳужум каби хавф Канада шаҳарлари аҳолисига нисбатан пайдо бўлса, самолётнинг ҳукумат буйруғи билан йўқ қилинишига йўл қўйилади.     

Ҳужжатга кўра, бундай буйруқни Канада ҳукумати аъзолари, мудофаа вазирлиги ва полициядаги юқори лавозимдаги шахслар бера олиши мумкин.

Телеканалнинг таъкидлашича, у ушбу махфий ҳужжатларда келтирилган бошқа тафсилотларни "миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан" чоп этмасликка қарор қилган.