Шахтадаги фожиа. Львовдаги конда портлаш, Украинада миллий мотам

Жаҳон 02 Март 2017 6004

Украинанинг Львов вилояти ҳудудидаги «Степная» шахтасида портлаш юз бериб, камида 11 кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда УНН хабар тарқатган.

«Степная» шахтасида аварияли ҳолат. Метан портлаган, қурбонлар сони 11 нафар», — деган Украина эркин касаба-уюшмалари конфедерацияси раҳбари Александр Волинец.

Айни вақтда кон ичида 172 кончи бор, шулардан 34 нафари авария рўй берган ҳудудда.

Портлаш оқибатида жароҳатланган 6 киши юқорига чиқариб олинган.

20 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Украина президенти Петро Порошенко ҳукуматга мамлакатдаги кўмир қазиб чиқарувчи барча корхоналарда текшириш ишларини ўтказишни буюрди ва Львов вилоятидаги шахтада юз берган портлаш туфайли мотам эълон қилди.

"Украина президенти Львов вилоятидаги портлаш туфайли мамлакатда миллий мотам кунини эълон қилди. Тегишли фармон бугуннинг ўзида имзоланган. Президент, шунингдек, мамлакат Вазирлар маҳкамасига Украинадаги кўмир қазиб чиқарувчи барча корхоналарда текширув ўтказишни буюрган", — деб ёзган Порошенконинг матбуот котиби Цеголко ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар