Швеция Россиянинг ҳарбий фаоллашуви туфайли ҳарбий хизматга чақирувни тиклади

Жаҳон 02 Март 2017 5891

Швеция ҳукумати ҳарбий хизматга чақирувни қисман тиклашга қарор қилди. Швецияда 2018 йилдан бошлаб умумий ҳарбий хизмат қайта жорий этилиши ҳақида Швеция Мудофаа вазирлиги расмийси Маринетт Радебога асосланиб, "Би-би-си" нашри хабар қилган

Швеция қуролли кучларига 2018 йилнинг 1 январидан 4 минг нафарга яқин йигит-қизлар чақирилади. 1999 йилда туғилган бу ёшлар 13 минг киши орасидан руҳий ва жисмоний тестлар орқали саралаб олинади. 

Швеция Мудофаа вазирлиги вакили ҳарбий чақириқнинг тикланиши  "атрофдаги ўзгаришлар, хусусан Россиянинг ҳарбий фаоллиги ошиши ва Болтиқ бўйида таранг вазият юзага келгани" билан боғлиқдир.

Ҳарбий хизматга чақириладиганлар 9-12 ой муддат хизмат қилади. Охирги икки юз йиллик ичида бирорта ҳам қуролли можаро юз бермаган Швецияда 2010 йили ҳарбий хизматга чақирув бекор қилинган эди. 2010 йилгача Швецияда ҳарбий хизмат фақат эркаклар учун мажбурий бўлган.

Швеция Финляндия каби НАТО таркибига кирмайди, лекин бу икки мамлакат ҳам альянс билан ҳамкорлик қилади. Скандинавиянинг яна икки давлати Норвегия ва Дания эса НАТО аъзолари ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар