Тириклайин кўмилган 67 ёшли ирланд тобутдан жонли трансляция олиб бормоқда

Жаҳон 02 Март 2017 23733

Шарқий Белфастда яшовчи Жон Эдвардс гиёҳвандлик ва депрессиядан азият чекувчи кишиларга муҳим хабарни етказиш мақсадида "ўзини тириклайин дафн қилдирди". Бу ҳақида "Лайф" нашрида хабар берилди. 

Ҳозирда "тириклайин кўмилган" тобутдан тўғридан-тўғри трансляция олиб бормоқда ва гиёҳванд моддаларга мойиллик ҳамда суиқасд ҳақидаги фикрлардан халос бўлишни истаётганлар учун маслаҳатлар бермоқда. Унинг акцияси уч кун давом этади: бу вақт ичида Жон бутун дунёдаги ёрдамга муҳтож кишилардан қўнғироқлар қабул қилади ва хатлар ўқийди. 

Жоннинг ўзи ҳам ўтмишда гиёҳванд моддаларга тобеълик билан курашган. Унинг гиёҳванд моддаларсиз ҳаёт кечираётганига 25 йил бўлди. Шунингдек Жон гиёҳванд моддаларга қарамлик ва  депрессиядан азият чекувчи кишилар учун хайрия фондини ташкил қилди.

Мазкур уч кунлик акция шу икки муаммога кўпроқ эътибор қаратишга йўналтирилган. Жон жойлашган тобут махсус жиҳозланган: у барча зарур электр ускуналари ва интернет билан таъминланган. 

Жон 1 март куни Уиллоуфилд черковида "дафн қилинган". Унинг трансляциясини #GraveChat теги орқали кўриш мумкин.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар