АҚШда истеъмолчилар ишончи охирги 15 йил ичидаги максимум қийматига эришди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда маълум қилди

"Сайловлар ўтган 8 ноябрдан фонд биржаси 3,2 трлн долларлик ўсишни қайд қилган, истеъмолчилар ишончи эса охирги 15 йилда энг катта қийматга етган", дейилган хабарда.    

Трампнинг айтишича, 43 млн америкалик ночор ҳолда яшайди. 

Унинг айтишича, охирги 8 йил ичида АҚШ маъмурияти давлат қарзини аввалги барча президентлар қила олмаган даражада кучли ошириб юборган.