Туркия Антарктидада илмий-тадқиқот станциясини қуради. Бу ҳақда мамлакат илм-фан, саноат ва технологиялар вазирлиги раҳбари Фарук Ўзлу маълум қилди.

Ўзлунинг сўзларига кўра, бўлажак станция учун барча бино ва ускуналар Туркиядан денгиз орқали олиб келинади.

«Туркияга бундай ҳажмдаги юкни етказиб бериш учун музёрар керак, аммо у ҳозирча йўқ. Ўйлашимча, биринчи босқичда музёрарни қуриш ёки уни ёллаш керак», - дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради Anadolu агентлиги.

Унинг қўшимча қилишича, Туркия шахсий станцияси ёрдамида Антарктидада илмий тадқиқотларни доимий асосда олиб бориш имконига эга бўлади.