2 март куни Туркиянинг жанубида жойлашган Адиёман вилоятидаги Самсат шаҳрида юз берган 5,5 магнитудали зилзила оқибатида камида 5 киши енгил жароҳатлар олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга иқтибос келтирган ҳолда NTV телеканали хабар берди.  

Аввалроқ Туркиянинг фавқулодда вазиятлар бўйича агентлиги соат 14:07 да (Тошкент вақти билан соат 16:07) маркази Самсат шаҳри яқинида бўлган зилзила ҳақида берган. Шундан кейин 4,4 магнитудали яна 3 та зилзила юз берган. Зилзилча ўчоғи 11,3 км чуқурликда бўлган.   

Бироқ Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология марказининг маълум қилишича, зилзила кучи 5,8 магнитудани ташкил қилган ва ўчоғи 2 км чуқурликда бўлган.  

Маълум қилинишича, шунингдек бир неча киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Самсат ва яқин атрофдаги қишлоқларда кўплаб уйларга шикаст етган. 

Туркия сейсмик фаол зонада жойлашган ва бу ерда юз берувчи зилзилалар баъзида қурбонларга олиб келади. Туркияда энг кучли зилзилалардан бири 1999 йилда Мармар денгизи ҳудудида қайд қилинган. Ўшанда зилзила кучи 7,4 магнитудани ташкил қилганва унинг оқибатида 18 мингга яқин киши ҳалок бўлган.