"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2017 йилда 49 та, жумладан "Тошкент механика заводи" АЖ негизида 24 инвестицион лойиҳани амалга оширади.

Лойиҳалар Ўзбекистоннинг 2017 йилга мўлжалланган инвестицион дастури доирасида амалга оширилади.

Компания жорий йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобига 815,76 млн доллар, жумладан давлат бюджетининг 85,34 млн, Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт банкининг 145,17 млн ва жалб қилинган 114,8 млн долларни ўзлаштиради.

Яна 168,07 млн доллар Ўзбекистон ҳукуматининг кафолати билан олинадиган хорижий инвестициялар ҳисобига ўзлаштирилади. 

"Ўзбекистон темир йўллари" лойиҳаларни молиялаштириш учун ўз маблағларидан 414,95 млн доллар йўналтиради.

2017 йилда Бухоро-Мискен темир йўли қурилиши, Қарши-Термиз темир йўл қисмини  электрлаштириш бўйича ишларни якунлаш, Поп-Наманган-Андижон темир йўл қисмини электрлаштиришни бошлаш, Тошкент метросининг Юнусобод ва Сергели линияларини қуриш, экскаватор ва гусеницали техника таъмирланувчи янги завод қуриш, кўмир брикетларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, Тўрақўрғон механика заводи ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, иккита тезюрар Talgo-250 электропоездини олиб келиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 27 та локомотив, 1483 та юк вагонини таъмирлаш ва тиклаш, 800 та юк ва 15 та йўловчи вагонини қуриш ҳамда 180 км лик темир йўлни тиклаш мўлжалланган.