2016 йилда Россияга киберҳужумлар сони уч баробарга ошгани маълум бўлди

Жаҳон 03 Март 2017 2812

2016 йилда Россия ахборот манбаларига ташқаридан туриб уюштирилган киберҳужумлар уч баробарга кўпайиб, 52,5 миллион ҳолатни ташкил этди.

Ўтган йили бутун мамлакат бўйлаб 52,5 млн компьютер ҳужумлари аниқланди ҳамда йўқ қилинди, бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Курган шаҳридаги йиғилишда маълум қилган. “Таққослаш учун, 2015 йилда улар 14,4 млн эди”, - деди у. Шу билан бирга, Патрушевнинг хабар беришича, “ахборот тизимларининг компьютер ҳужумлари ва компьютер разведкаси воситаларидан ҳимояланганлиги етарли эмас ва аксарият ҳолларда амалдаги таҳдидларга жавоб бермайди”.

Хавфсизлик кенгаши котибининг таъкидлашича, бу ҳужумларнинг мақсади техник воситалар ишлаши режимини бузиш, кам инсон кириши мумкин бўлган маълумотни олишдир. У Россиянинг киберҳужумлардан ҳимояланганлигига салбий таъсир кўрсатув омиллар орасида интернетга рухсатсиз уланиш, фойдаланувчиларнинг паст малакаси ҳамда хорижий ахборот технологияларидан фойдаланишни тилга олган. Шунингдек Патрушев фойдаланилиши чекланган маълумотни тегишли талабларга амал қилмай бериш ҳақида ҳам эслатиб ўтди. Бундан ташқари, ҳокимият органлари ахборот тизимлари учун ходимларнинг малакаси етишмайди, дея таъкидлаб ўтди у.

Патрушев Урал минтақалари раҳбарларидан 2017 йил охирига қадар давлат ахборот тизимлари ва тармоқлари интернетнинг Россия давлат сегментига уланиши бўйича тадбирларни якунлашни талаб қилди. Шунингдек у муҳим вазифалар сифатида бу соҳада аниқланган қонунбузарликларга тезкорлик билан жавоб чораларини кўришни ошириш ҳақида ҳам гапирган.

Кўпроқ янгиликлар