Яқин истиқболда дунё океани АЭСларни уран билан таъминлаши мумкин

Жаҳон 03 Март 2017 6422

Аввалдан маълумки, денгиз суви кўплаб кимёвий элементлар манбаи ҳисобланади. Хусусан, унинг таркибида ядровий энергетика манбаи ҳисобланувчи уран ҳам мавжуд. Ҳозирги технологиялар микроскопик миқдордаги уранни иқтисодий жиҳатдан самарали тарзда ажратиб олиш имконини бермайди. Аммо, тез орада вазият ўзгариши мумкин. Стэнфорд университети олимларининг сўнгги тадқиқотлари яқин истиқболда уранни океан сувлари таркибидан арзон ва фойдали усул билан ажратиб олиш имконини бериши кутилмоқда. 

Денгиз сувлари ҳажми эътиборга олинса, уран ижобий ионлари микроскопик кўринишда бўлишига қарамай, рақамларда 4.5 млрд тонна энергетик ёқилғисини ташкил этади. Ушбу миқдорнинг қанчалигини тасаввур қилиш учун бир мисол келтирсак, 4.5 млрд тонна уран Ер юзидаги мавжуд АЭСларнинг 6 минг йил узлуксиз ишлашини таъминлайди. Шундай бўлса-да, Стэнфорд олими И. Цуэй ҳам денгиз сувидаги уран миқдорини изоҳлаган. Унга кўра, океан таркибидаги уран бир литр сувга солинган бир чимдим туз кабидир. 

Ҳозирги технологияда денгиз сувида уранни ажратиб олиш учун амидоксид билан қопланган полиэтилен толалардан фойдаланилади. У уран ионларини ўзига тортади. Бу усул билан олинган ураннинг 1 кги 300 долларга яқин туради. Стэнфорд олимлари, электр токини ўтказувчи амидоксид ва кремний толаларидан фойдаланишни таклиф этишмоқда. Бу йўл билан уранни ажратиб олиш кўрсаткичи 3 марта ошади, толаларни такроран қўлласа бўлади.
 
Ураннинг улкан захираси бугунги кундаги энг истиқболли энергетика соҳасини ёқилғи билан таъминлашни кафолатлайди. Бу айниқса, кичик атом электрстанцияларни ривожлантиришда янада долзарблик касб этади. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар