АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги чегаралардаги “экстремизмга текширувдан ўтказиш” самарасиз эканини тан олди. Трамп маъмурияти ғоясига кўра, ундан Қўшма Штатларга “террорчилик экспортчилари” дея аталувчи мамлакатлардан келувчиларнинг барчаси ўтказилиши керак.

Маҳкама томонидан тайёрланган ҳисоботга кўра, АҚШга келган экстремистларнинг аксарияти Америкада бир неча йил яшаган кейин радикал кайфиятда бўла бошлаган.

“Бу мамлакатга террорчилар киришининг олдини олишга йўналтирилган скрининг имконини сезиларли даражада чеклайди”, - дея таъкидланади ҳужжатда.

Бу ҳисобот Дональд Трампнинг Қўшма Штатларга етти мусулмон давлатлар фуқароларини киритмаслик бўйича режасига яна бир зарба бўлиб тушиши аниқ. Давлат раҳбарининг фикрича, айнан ушбу мамлакатлардан энг жиддий террорчилик таҳдиди келар экан.