АҚШ: Хитой Шимолий Кореяга босим ўтказиши керак

Жаҳон 03 Март 2017 4558

Хитой КХРДга ядро режалардан воз кечиши учун босим ўтказиши керак. Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг ўз лавозимини тарк этаётган Шимолий Осиё ва Тинч океани ишлари бўйича маслаҳатчиси Дэниел Рассел Associated Press агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Барак Обама томонидан тайинланган дипломат келаси ҳафтада истеъфога чиқади ҳамда Хитой тижорат вазирлиги февраль ойида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2321-резолюцияси асосида КХДРдан кўмир импортини тўхтатиб қўйиш ҳақида топшириқ берганини эслатиб ўтди. Рассел бу қадамни ижобий қарши олди ва “БМТ ХКнинг доимий аъзоси шундай муҳим резолюциялар руҳига амал қилиши” кераклигини таъкидлаб ўтди.

"Умид қиламанки, биз Хитой кўпроқ ҳаракатларни амалга оширишини кўрамиз, улар бир томонлама ёки Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига боғланган бўлади ҳамда шимолий кореялик етакчиларга ўзига хос стоп-сигнал бўлиб хизмат қилади", - дея таъкидлаб ўтди у. Шунингдек унинг маълум қилишича, КХДР ташқи иқтисодий фаоллигининг 90 фоизи Хитойга тўғри келади.

Ўтган йилнинг ноябрида БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДРга нисбатан янги санкциялар тўғрисидаги 2321-резолюцияни бир овоздан қабул қилди – бу ушбу мамлакатнинг ядро ва ракета дастури билан боғлиқ. Ҳужжатда Пхеньян ХК резолюцияларини бузишда давом этаётганидан “жиддий ташвишда эканликлари” билдирилган. 

Хавфсизлик Кенгашидан таъкидлашларича, бундай фаолият ядро қуроли ишлаб чиқиш ҳамда минтақа ва унинг ташқарисидаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келади.

Шундан сўнг февралда КХДР ўрта масофадаги навбатдаги баллистик ракетасини учирди. БМТ ХК Пхеньян томонидан ўтказилган тажрибаларни кескин қоралаб чиқди ва ундан резолюцияни бузишдан тийилишга чақирди.

КХРД эса бу ҳужжатларни тан олмаяпти. Таъкидланишича, мамлакатда Вашингтоннинг душман кайфиятдаги сиёсати фонида мудофаа соҳасини мустаҳкамлашга тўла ҳуқуқ бор.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар