Бир неча кун аввал АҚШ савдо вазири этиб тайинланган 79 ёшли миллиардер Уилбур Росс CNBC телеканалига интервьюда АҚШ ҳукумати савдо сиёсатида фаол ва тажовузкор йўналишни қўллаб-қувватлашини айтди.   

"Биз тажовузкор сиёсат юритамиз, чунки аввалги битимлар якунда ишлаб чиқаришларда катта сондаги қисқаришларга ва кўплаб корхоналарнинг ёпилишига олиб келганини биламиз. Биз бу яна давом этишини истамаймиз", деб айтган Росс.

Росснинг айтишича, асосий вазифалардан бири АҚШ учун қулай шароитларни яратиш мақсадида Мексика ва Канада билан Савдо бўйича Шимолий Америка келишувини (NAFTA) қайта тузиш бўлади.