АҚШнинг энг йирик мусулмон ташкилотларидан бири – Америка-ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) Вашингтон штатида 18 ёшли мусулмон йигитнинг ўлдирилишини федерал даражада тергов қилишга чақирди.

Жабрдийда Бен Мусса Кеита 2016 йил ноябрда бедарак йўқолган деб эълон қилинган. 2017 йил январда унинг суяклари Лейк Стивенс шаҳри (Вашингтон штати) яқинидаги ўрмонда аниқланган. 

CAIR Федерал қидирувлар бюросига йигитнинг ўлимини тергов қилиш илтимоси билан мурожаат қилган.

Айни вақтда ФҚБ бу иш бўйича терговни қайта бошлаш заруриятини кўриб чиқмоқда.

"Кеита оиласи баъзи саволларга жавоб топмоқчи ва маҳаллий полиция томонидан ўтказилган терговнинг самарадорлигига шубҳа билан қарамоқда", деб айтган CAIR’нинг Вашингтондаги вакили Арсалан Бухорий "Анадолу" ахборот агентлигига. 

Бухорийнинг айтишича, одатда полиция бундай ҳодисаларни суиқасд уюштирилган бўлишига синчков текширади, бироқ Кеита ҳолатида полиция уч кун ичида йигит ўз жонига қасд қилган деган хулосага келган.