Куни-кеча АҚШнинг янги ички ишлар вазири этиб тайинланган Райан Зинке биринчи иш куни янги ишига ковбой кийимида ва от миниб келди. Бу ҳақда NBC News телеканали хабар бермоқда.  

Зинке твиттерда ўзининг бу ноодатий ҳаракатига изоҳ берди. Унинг айтишича, унга полициянинг жасур зобитлари билан бир сафда туриш шарафдир. "Бу ўз ишининг усталари биз учун ҳаётларини хатарга қўядилар", деб айтган Зинке. У хабарига бир нечта суратларини илова қилган.

Зинке бу антиқа кўринишда Вашингтоннинг бир нечта мавзеларини айланиб чиққан. Унга отлиқ полиция отряди ҳамроҳлик қилган. 

АҚШ сенати Зинке номзодини 1 мартда тасдиқлади. Зинке аввал конгрессда энг консерватив штат бўлган Монтанани билдирган.

Фото: Twitter.com/@SecretaryZinke
Фото: Twitter.com/@SecretaryZinke
Фото: Twitter.com/@SecretaryZinke