Англиянинг америкалик "ҳақиқий қироли" топилди

Жамият 03 Март 2017 16234
Фото: Globallookpress.com

Американинг Колорадо штатида яшовчи Аллан Эванс (Allan V. Evans) Англиянинг чинакам қироли эканлигини айтиш учун The Times газетасидаги эълон учун энг катта жойни сотиб олди. Бу ҳақида The Independent хабар беради.

Нашрнинг реклама учун мўлжалланган саҳифасида эркак ўз авлоди бўйича суриштирув ўтказгани ҳақида катта матн жойлаштирган. Эванснинг айтишича, у ўрта асрларда Уэльснинг Гвинед номли кельт қиролликларидан бирининг асосчиси бўлган Кунеди ап Эдерннинг бевосита авлоди саналади.

Эълон орқали у ўзининг узоқ қариндошлари ҳақида «расман маълум қилиб», бир ой давомида ўзига тегишли мол-мулкка эгалик қилмоқчилигини айтиб ўтган. Шунингдек, у бошқа «оилавий мавқелар», қироллик унвони ва «Уэльс тожи»ни қўлга киритишга қарор қилганини ҳам маълум қилган.

Бундан ташқари, Эванс ўз номзоди қироллик оиласи аъзоси сифатида расман тасдиқланишини сўрамоқда.

Америкалик ҳурмат юзасидан Буюк Британия қироличаси Елизавета IIнинг тожига тегмаслигини, бироқ у шаҳзода Чарльзга раҳм қилмаслигини қайд этган.

Нашрнинг айтишича, 2012 йилда Эванс Твиггс (АҚШ) шаҳридаги мол-мулкка эгалик қилиш учун даъво қилган. У аждодларига тегишли деб атаган ерларни барибир ҳам ўзлаштира олмаган.
 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31508 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 68774 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9358 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131057 Жамият
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 60 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 2132 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 274 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Видеосуҳбат. Андижонлик машҳур тадбиркор ютуқ ва мавжуд муаммоларга тўхталиб ўтди
20:55 1570 Жамият
Кўпроқ янгиликлар