Apple қадимий йўргакни ёдга солувчи қурилмага патент олди. Америка патент идораси сайтида шу ҳақида маълум қилинди. 

Қурилма мослашувчан OLED-экран билан таъминланади. У рулонларга ўралади ва икки четидаги ролик-ушлагич ичига жойланади. 

Корпуснинг бу қисмлари, патент аризасида кўрсатилишича, алюминий бўлаклари, шунингдек шиша, композит, пластик, сопол ёки бошқа тўғри келувчи материалдан тайёрланган бўлиши мумкин.

Қурилма шунингдек процессор, хотира, датчиклар, аккумуляторлар ва бошқалар билан таъминланган. Бундан ташқари унга улкан стереоскопик тасвир олишга имкон берувчи икки камера ўрнатилиши мумкин. 

Роликлар магнитлар ёрдамида букланади. Шунингдек букланганидан сўнг экран тескари ҳолатда бўлмаслиги учун зарур механизм таърифи ҳам келтирилган.