Андижон вилояти Олтинкўл туманида “ Биз ёшлар диний экстремизмга қаршимиз” шиори остида тадбир ўтказилди

Туман маданият уйида ташкил этилган тадбирда ҳудуддаги касб-ҳунар коллежлари ва умумий таълим мактабларининг ўқувчилари таклиф этилди. Жамоат бирлашмалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари эксперт сифатида иштирок этдилар. 

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Бахтимурод Каримов ёшларни диний экстремизм оқимлари таъсиридан асраш, шахс камолотида, хусусан, эришиладиган барча ютуқларда асосий омил чуқур билим ва юксак маънавият экани ҳақида маъруза қилди. Шоира Замира Рўзиева Ватанни севиш, уни кўз қорачиғидек асраш ҳар бир фарзанднинг бурчи эканлиги ҳақида гапириб, юртга муҳаббат мавзусидаги янги шеърларидан ўқиб берди.
 
Йиғилганлар эътиборига диний экстремистик оқимларнинг манфур кирдикорлари фош этилган видеофильм намойиш қилинди. 

Иқтисодиёт коллежи талабалари томонидан мавзу асосида тайёрланган саҳна кўриниши, 17-санъат мактаби тарбияланувчиларининг бадиий чиқишлари ҳамда фаол иқтидорли ёшларидан ташкил этилган “Улфатлар” қувноқлар ва зукколар жамоаси чиқишларидан иборат концерт дастури барчада катта таассурот қолдирди.

Кун.uz сайти мухбири Элмурод Эрматов, Андижон.