Бразилия президенти Мишел Темер давлат раҳбарининг расмий қароргоҳида доимий яшашни истамаяпти. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар қилмоқда. 

Хабарларга кўра, Темер Алворада саройини ҳаддан ортиқ катта деб ҳисобламоқда. Унинг фикрича, сарой уй муҳитига эга эмас. Шу сабабли Темер рафиқаси билан ҳашаматли Жабуру қасрида яшашга қарор қилган. 

Таъкидланишича, Мишел Темер Бразилия президентининг расмий қароргоҳида атиги 12 кун истиқомат қилган. Бунгача, унинг кўрсатмаси билан саройда капитал таъмирлаш ўтказилган эди.