Интернетда Чили пойтахти Сантьягода яшовчи йигитнинг электр узатиш линияси минорасидан 30 минг вольтлик ток уришдан кейин ерга қулагани видеоси пайдо бўлди. Бироқ энг ҳайратланарлиси, эркак бундай катта кучдаги ток уришдан кейин 30 метрлик баландликдан йиқилиб ҳам омон қолган. 

Видеода "омади чопган" йигитнинг ерга қулагандан кейин ўз оёқлари билан бемалол юргани, бироқ бу ҳолатдан карахт ҳолдалиги ва баданида ток уришдан анчагина куйиш жароҳатлари борлигини кўриш мумкин. Йигитнинг эгнидаги кийимдан у электрчи  эканлигини тахмин қилиш мумкин.