АҚШ президенти Дональд Трамп CNN телеканалини танқид қилиб келаётган бўлсада, бу телеканал кўрсатувларини тун-у кун қолдирмасдан, «бутун вужуди билан берилиб» томоша қилади. Бу ҳақда телеканал раҳбари Жефф Цукерга асосланган ҳолда NPR нашри хабар берди.

«У CNN телеканалини томошабоп эмас деб атайди, лекин бундай эмаслигини яхши билади. Ахир унинг ўзи бизнинг дастурларни ётволиб томоша қилади. Биз у CNN кўрсатувлари учун кундузи ва тунда қанча вақт сарфлашини биламиз», — деган у.

Унинг айтишича, давлат раҳбари телеканални танқид қилиши - сайловчилари учун дон сочишдир.

Бундан олдинроқ АҚШ вице-президенти Майк Пенс 1 март куни барча телеканалларга интервью бергани, лекин CNN бундан мустасно бўлгани хабар қилинганди.