Давлат божхона қўмитаси тизимида коррупцияга қарши қандай курашилмоқда?

Ўзбекистон 03 Март 2017 7569

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга кенг йўл очиб бериш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони талабларини кенг аҳолига ва божхона ходимларига батафсил етказиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар божхона бошқармаси. 

Хусусан, жорий йилнинг февраль ойида бошқарманинг барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди. 

Йиғилишларда асосий эътибор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларга қаратилди.

Учрашувларда божхоначиларга Фармон талабларидан келиб чиқувчи вазифаларга сидқидилдан ёндашиш, шу орқали давлат иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшиш, порахўрлик ва таъмагирликка йўл қўймаслик каби долзарб масалалар кенг муҳокама қилинди.

Бугунги кунда мамлакатда ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш шароитида коррупция каби салбий ижтимоий воқеликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. 

Республикада шу йилнинг 3 январида қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун билан миллий қонун ҳужжатларга халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари яна бир бор сингдирилди.

Мазкур қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришни, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларини ўз ичига қамраб олган.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини амалиётга татбиқ этиш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий  йил 2 февралдаги ПҚ-2752 сон Қарори билан 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури тасдиқланди ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг амалга оширадиган вазифалари  белгилаб берилди. 

Давлат божхона қўмитаси тизимида коррупция, порахўрлик ва бошқа салбий иллатларга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш мақсадида Божхона органларининг ўз хавфсизлиги бошқармаси ва унинг жойлардаги тузилмалари ташкил этилган.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Божхона органларининг ўз хавфсизлиги гуруҳи томонидан 2016 йил давомида бошқармада хизматни олиб бораётган ходимлар билан 60 маротаба профилактик суҳбатлар, 80 га яқин  йиғилиш ва учрашувлар ўтказилган. Ушбу тадбирларга божхона ходимларининг ота-оналари ва оила аъзоларини ҳам жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида узлуксиз фаолият юритувчи “Ишонч телефони” 120-76-71 жорий қилинган бўлиб, у орқали фуқаролар божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан хабар беришлари мумкин.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31508 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 68774 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9358 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131057 Жамият
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 60 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 2132 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 274 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Видеосуҳбат. Андижонлик машҳур тадбиркор ютуқ ва мавжуд муаммоларга тўхталиб ўтди
20:55 1570 Жамият
Кўпроқ янгиликлар