Европа Иттифоқи мажлисида Украина фуқаролари учун виза тартибини бекор қилиш тасдиқланди. Эндиликда украиналик биометрик паспорт эгалари ЕИга 180 кунлик даврнинг 90 куни мобайнида бизнес, сайёҳлик ва оилавий сафарларни амалга оширишлари мумкин бўлади.

Шу билан бирга бу визасиз тартиб ишлаш ҳуқуқини бермайди. Бундан ташқари, визасиз борди-келди тартиби Буюк Британия ва Ирландия ҳудудига жорий қилинмайди. 

Мальта ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, «Украина визасиз режим учун талаб этиладиган барча шартларни бажарди».

Кейинги қадам Европарламентнинг соҳа қўмитаси бу борада қарор қабул қилиши бўлади. 

10 февраль куни Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер ёзгача украиналиклар учун виза масаласи ҳал этилиши ҳақида эълон қилганди.