Хитойда қурилган, Лондоннинг рамзларидан бири бўлган – Тауэр кўпригининг нусхаси бу мамлакатда қад ростлаган жаҳоннинг диққатга сазовор жойларининг кўплаб нусхаларидан биридир.  

Сучжоудаги дарё устидан ўтувчи бу кўприк 2012 йилда қурилган, бироқ 5 йилгина ўтиб ғарб ОАВ эътиборини тортди. Бунга эса кўприк суратларининг интернетда жадал тарқалиши сабаб бўлди. 

Бу кўприкнинг Лондондаги машҳур кўприкдан асосий фарқи унда 2 та минора ўрнига, 4 та минора мавжуд. Кўприкнинг шу жиҳати сабабли Хитойнинг кўпчилик нашрлари уни "аслидан ўтиб кетган" деб аташмоқда.  

Бироқ, бу кўприкка қарши фикр билдираётганлар ҳам топилди. Улардан баъзиларининг айтишича, бу плагиатдир, бошқаларининг фикрича эса ўз мамлакати ва минтақасининг маданиятига ҳурматсизлик белгисидир.

Тауэр кўприги хитойлик архитекторлар томонидан нусха кўчирилган жаҳонга донғи кетган ягона диққатга сазовор жоймасдир. Хитойда бир нечта "Эйфел миноралари" ва "Миср сфинкслари" мавжуд. 2016 йил декабрдан Сичуань вилоятида "Титаник" кемасининг нусхаси қурила бошланган.