Хитойнинг жанубидаги Хэйшуй уездида полициячилар мобил телефонларни ўғирлашда гумон қилинган йигитни ҳибсга олиш учун унинг тўйини тўхтатмасликка ва тўй якунланишини кутишга қарор қилдилар. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда

Куёвнинг отаси тўйдан олдин унга у келин билан кўчиб ўтиши керак бўлган янги уйни жиҳозлаш учун 140 минг юан (20,3 минг доллар) берган. Бироқ Ван Чэн исмли бу йигит бир ой ичида пулларни бошқа нарсаларга совуриб ташлаган.

У отаси берган маблағларни ишлаб топиш учун ишга кирмоқчи бўлган, бироқ унинг омади чопмаган. Шунда йигит жиноятга қўл уришга қарор қилган. Тўйдан бироз олдин у бир дўкондан 20 та Apple ва Samsung смартфонларини ўғирлаб кетган.

Ўтган йил июнда хитойлик полициячилар муваффақиятли "овдан" кейин ҳолдан тойиб ухлаб қолган ўта хавфли ўғрини қўлга олишган. Ўғри Цзинань шаҳридаги пиёдалар кўпригида маҳаллий аҳоли томонидан беҳуш ҳолда топилган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўғри иссиқ уриши сабабли ҳушидан кетган деб ўйлашган. Бироқ тез орада у "ноз" уйқудалиги аниқланган. Ўғрининг ёнидан 20 минг юанлик (3 минг доллар) зеб-зийнат солинган пакет чиққан.