Икки соат ичида 415 минг доллар ишлаб олган спортчи ҳикояси

Спорт 03 Март 2017 14915
Фото USA Today

2017 йилнинг 2 мартида соат 18:06да Маҳаллий баскетбол ассоциациясининг Окленддаги «Голден Стейт Уорриорз» клуби 35 ёшли испан Хосе Кальдерон билан шартнома имзолаш ҳақида эълон қилди. Кальдерон жамоадаги сўнгги бўш ўринга олинди - унда 15 нафардан зиёд ўйинчи бўлиши мумкин эмас. 

Бироқ соат 20:05да "Жангчилар"нинг матбуот хизмати клуб испан ўйинчини бўшатгани ҳақида маълум қилди. Умумий ҳисобда Кальдерон жамоа таркибида 1 соату 59 дақиқа вақт ўтказди. TJ шу ҳақидаги мақоласи билан танишди.

Кальдерон ҳатто жамоага қўшилишга ҳам улгурмади. Кейинроқ ОАВ испаниялик ўйинчининг шу икки соат ичида 415 минг доллар олгани ҳақида хабар берди. У бу пулларни мавсум охирига қадар (20дан ортиқ ўйиндан кейин) ишлаб олиши керак эди. USA Today ушбу вазиятни 35 ёшли баскетболчи ҳаётидаги "энг осон топилган пуллар" дея тахмин қилди - у ҳеч нарса қилмай туриб, ҳар бир дақиқада 3,5 минг доллардан пул ишлаган. 

Манбага кўра, шу қисқа вақт ичида «Голден Стейт» спортчига форма тайёрлаб, уни «Чикаго Буллс» билан бўладиган матчга олиб келишга улгурган. Бироқ Кальдеронга кийимнинг ҳам ҳожати қолмаган. 

3 март куни матбуот конференциясида жамоанинг бош мураббийи Стив Керр нима учун бундай бўлганини изоҳлади. Клуб Кальдерон билан шартнома имзолашдан бир неча кун олдин келишиб олганди. Испаниялик баскетболчи «Уорриорс» таркибида ўйнаш учун ўзининг аввалги клубини тарк этганди. Бироқ сўнгги дақиқаларда Окленд жамоаси жароҳат туфайли етакчи форвардини йўқотади. Шундан кейин уларга айнан шу позиция ўйинчиси (ҳимоячи) керак бўлиб қолди. 

Унинг ўрнига сўнгги бўш ўринга бошқа баскетболчи олинди. Бироқ мураббийнинг сўзларига кўра, клуб адолатсиз йўл тутишни истамаган, шу боис расман компенсация тўлаш мақсадида испаниялик спортчи билан икки соатга шартнома имзолаган.

«Голден Стейт Уорриорз» мавсумнинг асосий фаворитларидан бири ҳисобланади. ОАВни эса энди бошқа бир савол қизиқтирмоқда: жамоа мавсумда ғалаба қозонган тақдирда Кальдеронга ҳам бошқа ўйинчилар қаторида анъанавий чемпионлар узуги тақдим этилармикан? (Миллий баскетбола ассоциацияси қоидаларига кўра, мавсум давомида жамоа рўйхатида бўлган ўйинчилар шундай мукофотга эга бўлади).

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар