Қайси ҳолатларда автомобиль давлат рақамларини ечиб олинишига йўл қўйилади

Жамият 03 Март 2017 50312

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва йўл-патрул хизмати ходимлари қайси ҳолларда автомобилларнинг давлат рақамларини ечиб олиши мумкин? Тошкент шаҳар ИИББ бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ушбу масалага ойдинлик киритди. 

Унинг сўзларига кўра, ЙҲХХ ва ЙПХ ходимлари белгиланмаган жойда қолдирилган автомобилларнинг давлат рақамларини ечиб олишларига йўл қўйилмайди. Улар фақатгина автомобиль рақамларини ечиб олишни мувофиқлаштирувчи 45 банддан иборат ички буйруқ асосида ҳаракат қилишлари мумкин. 

Хусусан, ЙҲХХ нозири автомобиль носоз ҳолатда бўлса ёки узоқ муддатга белгиланмаган ерда қолдирилган бўлса, унинг давлат рақамини ечиб олиши мумкин. Бироқ, рухсат берилмаган автомашиналарнинг рақами ечиб олинмайди, аксинча, эвакуатор чақирилиб, жарима майдонига олиб борилади. 

Кўпроқ янгиликлар