АҚШ президенти Дональд Трампнинг тўнғич ўғли кенжа Дональд Трамп Франциянинг "Сиёсий ва халқаро муносабатлар маркази" (CFPA) томонидан Сурия бўйича ташкил қилинган хусусий тадбирда иштирок этгани учун 50 минг доллар ҳақ олгани тахмин қилинмоқда. Тадбирда россиялик ҳамкорлар ҳам иштирок этиш эҳтимоли билдирилган. Wall Street Journal шу ҳақида хабар берди

"Кенжа Дональд Трамп Парижда ўтказилаётган ушбу тадбирдаги иштироки учун камида 50 минг доллар олган бўлиши керак", - деб ёзилади манбада. Trump Organization компанияси вакиллари журналистларнинг бу борадаги саволида келтирилган сумма миқдорига эътироз билдирмади.

"Кенжа Дональд Трамп 10 йилдан ортиқ вақт  давомида бизнес билан боғлиқ турли тадбирларда иштирок этиб келган ва уларда ўзининг ишбилармонлик тажрибасига таяниб, аниқ профессионал маслаҳатлар берган", - деди компаниянинг маркетинг бўйича вице-президенти Аманда Миллер. 

Кассиснинг РИА "Новости"га маълум қилишича, учрашув иштирокчилари Парижда кенжа Дональд Трамп билан Суриянинг янги конституциясини муҳокама қилишган, бу мамлакатдаги инқирозни бартараф этиш сари қўйилган бир қадам сифатида қайд этилган. 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Кремль ҳам, РФ ТИВ ҳам Парижда Трампнинг ўғли иштирокидаги хусусий тадбирда қатнашмаган.