Қойилмақом инновация: Дубайда қуёш нурларини йиғувчи «ақлли гул» очилди

Технология 03 Март 2017 7626

Дубай ҳокимияти биноси қаршисида гулсимон қуёш энергияси генератори ишга тушди. Унинг асосий вазифаси офтоб нурларини тутиб олишга йўналтирилган. 

Ҳокимият бош директори Ҳусайн Носир Лута БААнинг биринчи «ақлли гул»ини (Smartflower) Банияс кўчасида аҳолига намойиш этди. 

Қуёш энергиясини ишлаб чиқарувчи «гул» Dubai Holding раиси ўринбосари ва бошқарувчи директори Аҳмад ибн Баят ва бошқа амалдорлар иштирокида ишга туширилди. 

Австрия фирмаси томонидан яратилган Smartflower ичига датчиклар ўрнатилган новаторлик ва инновацион қуёш панели ҳисобланади. Унинг сенсорлари қуёш нурларини автоматик тарзда назорат қилиш ва тутишга имкон беради. 

Бу эса 23 фоизгача юқори самарадорликни таъминлаб беради. Шунингдек, томлардаги анъанавий қуёш тизимларига нисбатан янги лойиҳа 60 фоиздан ортиқроқ яхши натижа беради.

Бундан ташқари, об-ҳавога мослашиш механизми БААда энг юқори ҳарорат қайд этилган пайтда ҳам оптимал самарадорликни сақлаб беради.

Лутанинг сўзларига кўра, «ақлли гул» ташаббуси Дубай ҳукмдори Муҳаммад ибн Рашид ал-Мақтумнинг «яшил иқтисодиётда инвестиция ва инновация ҳажмини ошириш» бўйича айтган ғояси асосида пайдо бўлди. 

«Энергия ҳақида ўйламаслик, келажак ҳақида қайғурмаслик демакдир», - деган эди шайх Муҳаммад Emirates Energy 2050 стратегиясини йўлга қўйган вақтида. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66470 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36830 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 185 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 165 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 1700 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 450 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 304 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1038 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1702 Жамият
Кўпроқ янгиликлар