Испания чемпионатининг 25-турида «Атлетико» «Депортиво» билан дуранг ўйнади. «Севилье» эса «Атлетик»ни кичик ҳисобда мағлуб этди.

Мадридликлар «Депортиво» майдонида кечган учрашувда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди, 68-дақиқада кетма-кет тўп оширишлардан кейин Антуан Гризманн узоқ масофадан аниқ зарба йўллади - 1:1.

Ўйин охирида Симеоне жамоасининг бошқа бир ҳужумчиси Фернандо Торрес қўрқинчли жароҳат олди ва уни замбилда майдондан олиб кетишди.

Эндиликда «Депортиво» 20 очко билан 17-ўринда, «Атлетико» 46 очко билан тўртинчи ўринда. Мадрид жамоаси пешқадам «Барселона»дан 11 очко ортда қолиб кетди.

«Севилья» эса ўз майдонида «Атлетик»ни қабул қилиб, Висенте Иборранинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қилди.

14-дақиқада Хорхе Сампаоли жамоаси пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди, аммо 11 метрлик нуқтага яқинлашган Стеван Йоветич хато қилди, дарвозабон Горку Ирайсос қайтарган тўпга биринчи бўлиб Иборра етиб келди ва тўпни дарвоза тўрига жойлади.

Эндиликда «Севилья» 55 очко жамғарган ҳолда Испания чемпионати турнир жадвалида «Барселона» (57) ва «Реал» (56 очко ва захирада бир ўйин) жамоаларини таъқиб қилишда давом этмоқда. «Атлетик» 38 очкоси билан саккизинчи ўринда бормоқда.

Испания чемпионати, 25-тур
Депортиво – Атлетико 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 13 Андоне, 1:1 – 68 Гризманн. 
Депортиво – Люкс, Хуанфран, Аррибас, Сидней, Луизинью (Лауре, 82), Борхес, Москера, Фажр, Чолак (Бергантиньос, 76), Какута (Наварро, 54), Андоне.
Атлетико – Облак, Врсалько, Хименес, Годин, Филипе Луис, Парти, Габи, Коке (Гайтан, 57), Корреа (Феррейра Карраско, 57), Гамейро (Торрес, 65), Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Андоне (14), Луизинью (45), Годин (74), Бергантиньос (88).

Севилья – Атлетик 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 14 Иборра. 
Севилья – Рико, Мариано, Рами, Меркадо, Эскудеро, Насри, Краневиттер, Иборра, Вьетто (Монтойя, 78), Йоветич (Бен-Йеддер, 78), Корреа (Васкес, 63).
Атлетик – Ирайсос, Боведа (Сусаета, 69), Йерай Альварес, Эчейта, Саборит, Сан Хосе, Беньят (Итурраспе, 61), Иньиго Лекуэ, Рауль Гарсия, Муниаин (Вильялибре, 84), Иньяки Уильямс.
Огоҳлантиришлар: Йоветич (37), Мариано (69), Сусаета (70), Меркадо (75), Насри (84), Корреа (90), Эчейта (90), Краневиттер (90).