Марсгача туннел яратилиши мумкин

Жамият 03 Март 2017 9216
Фото: NASA

НАСА сайёралар илм-фани бўлими раҳбари Жим Грин Марсни хавфли фазовий нурланишдан ҳимоя қилишга имкон берувчи ва сайёрада ҳаёт учун яхши иқлим шароитини яратиб беришга имкон берувчи магнитли туннелни яратишни таклиф қилди. Олим ўз ғоялари ҳақида махсус анжуманда сўзлаб берди, деб хабар бермоқда The Daily Mail.

Сайёрашунос Қуёш ва Марс ўртасида магнитли қалқон яратишни таклиф этмоқда. У Қизил сайёрани зарядланган фазовий зарралар оқимидан ҳимоя қилишга етарли бўлган магнит майдонини юзага келтирувчи ўзига хос катта электр диполдан иборат бўлади. Майдон тузилмаси Марс ҳимоя майдони куч линиялари томонидан ташкил этилган туннел ичида бўлишини назарда тутади.

Қалқон L1 ҳолати – Марс ва Қуёшни боғловчи Лагранж нуқтаси бўйлаб тўғри ҳолатда жойлашиши керак. Гринга кўра, магнит майдони вақт ўтиши билан Марсда атмосфера ташкил этилишига хизмат қилади – қадимда унинг 90 фоизи коинотга қуёш радиацияси томонидан олиб чиқиб кетилган.

Олимнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳимоя майдони пайдо бўлганидан бир неча йил ўтиб Марсдаги атмосфера босими Ердаги бундай ҳолатнинг ярмига етиши мумкин. Бу иссиқлик эффекти туфайли юз беради, унинг натижасида қутб шапкалари эрий бошлайди ҳамда катта эҳтимол билан бир неча юз миллион йилдан сўнг сайёра океанларнинг катта қисми эриб кетади. Олимнинг фикрича, унинг ғояси 2050 йилга қадар амалга оширилиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар