Германияда полиция ходимлари томонидан бир кун ичида икки марта маст ҳолатда машина ҳайдагани учун тўхтатилган эркак 25 йил аввал қотиллик содир этганини тан олди. Бу ҳақда The Local нашри хабар бермоқда

Маълум қилинишича, аввал жиноий жавобгарликка тортилмаган 52 ёшли эркак 1991 йил ноябрда Боннда нотаниш аёлни ўлдирганини тан олган.   

Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот идораларида эркакнинг ўша вақтдаги бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.