Месси ва Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018’да иштирок эта олмаслиги мумкин

Спорт 03 Март 2017 9027

Аргентина терма жамоаси ФИФА талабларига зид равишда иш қилаётгани боис, халқаро мусобақалардан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com интернет-нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, Аргентина футбол федерацияси ташкилот президентлигига номзоднинг ваколат даражасини КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка футбол иттифоқи) эмас, расмий Буэнос-Айрес ҳуқуқшунослари белгилаши кўрсатилган янги низом ишлаб чиққан.

Бу ФИФА, жумладан Қитъа футболи Иттифоқи қоидаларига ҳам зид саналади. Яъни футбол федерациялари раҳбарларининг ваколат доираси ҳукумат ёки мамлакат маъмурияти томонидан белгиланиши мумкин эмас. Шу сабаб икки ташкилот ҳам АФАга эски форматга қайтишини сўраб хат ёзган. Агар АФА зудлик билан буни бажармаса ФИФА Аргентинани ташкилот аъзолигидан чиқариб ташлашидан огоҳлантирган.

Агар шундай бўлган тақдирда, Аргентина терма жамоаси ФИФА байроғи остида ўтказиладиган барча турнирлардан, жумладан жаҳон чемпионати мусобақасидан ҳам четлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 КОНМЕБОЛ минтақаси саралаш гуруҳда 5-ўринни эгаллаб турибди. ЖЧга минтақадан 4та терма жамоа тўғри-тўғри йўлланма олади. Бешинчи жамоа бошқа минтақа вакили билан ўтиш учрашувида қатнашиши лозим бўлади.

Кўпроқ янгиликлар