Қутқарувчилар Янги Москвада қурилаётган туннелнинг суюқ бетонли конструкциясининг тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлган иккинчи ишчи жасадини топилди. Бу ҳақда РИА Новости шаҳар фавқулодда хизматларидаги манбага асосан хабар берди.

Қутқарувчилар ҳалок бўлган инсон жасадини конструкцияларни йиғиб олиш жараёнини якунлаш чоғида аниқлашди. Аввалроқ манба фавқулодда вазият жойида иккинчи ишчининг кийим қисми топилгани ҳақида хабар берганди.

Туннел Калуга шоссесининг 23-километридаги 40 квадрат метрлик жойда кундуз куни қулаб тушди. Конструкциянинг кенглиги — 20 метр, узунлиги — 500 метр. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага – ишлаб чиқариш қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган. Аввалроқ ҳалокат оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳамда уч инсон жароҳат олгани хабар қилинганди.