АҚШ миллий аэрокоинот агентлиги НАСА Марс сирти узра ўтган чанг қуюни суратини чоп этди, деб хабар бермоқда Daily Star нашри.

Суратлар Curiosity марсоходи томонидан Гейл кратери яқинида тасвирга олинган.

Curiosity автоматлашган платформаси Қизил сайёра сиртига 2012 йилда қўнган. НАСАнинг таъкидлашича, марсоход миссияси аниқ вақт чегарасига эга эмас. Агентлик ундан ишдан чиққунича фойдаланмоқчи.