Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Давлат хизмати ва коррупцияга қарши кураш ишлари агентлиги раиси Қайрат Кожамжаров билан учрашди.

Назарбоев учрашувда коррупцияга қарши кураш ва унинг тизимли олди олиниши бўйича сифатли иш олиб бориш кераклигига эътибор қаратди. 

"Жиноий таъқиб қонунчилик доирасида амалга оширилиши керак. Фуқароларни ҳеч қандай асоссиз ва исботсиз ҳибсга олиш мумкин эмас", деб айтган Назарбоев. 

Учрашув давомида Кожамжаров Назарбоевга агентликнинг жорий фаолияти ва "100 аниқ қадам" миллат режасининг амалга оширилиши доирасида ўтказилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Учрашув натижаларига кўра, Назарбоев Кожамжаровга бир қатор аниқ вазифалар берган.