Нью-Йорк шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трампга тегишли бўлган Trump International Hotel and Tower меҳмонхонасининг осмонўпар биносида ёнғин чиқди.

Associated Press хабарига кўра, ёнғин жиддий бўлмаган ва айни вақтга келиб ўчириб бўлинган.

Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 4:15да, бинонинг 47-қаватида бошланган. Ёнғин сабаби ҳозирча аниқ эмас, тахминларга кўра, бу электр таъминоти тизимидаги муаммо туфайли рўй берган бўлиши мумкин.

Ҳодиса оқибатида бир киши жабрланган ва шифохонага олиб кетилган.