ОАВ: Хитой РҚМ тизимларининг Кореяда жойлаштирилишига қарши сайёҳларга чекловлар қўллади

Жамият 03 Март 2017 2779

Хитой ҳукумати Корея Республикасида Американинг THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимлари жойлаштирилишига қарши жавоб чораларини қўллай бошлади. Ёнхап агентлигининг Корея туристик ташкилотидаги манбасига кўра, Пекин маъмурияти Жанубий Кореяга бормоқчи бўлган сайёҳларга чекловлар жорий қилмоқда. 

"2 март куни Хитойнинг йирик сайёҳлик фирмалари Жанубий Кореяга саёҳатларни сотишга барҳам бериш бўйича мамлакат ҳукуматидан кўрсатма олган", - деб қайд этади агентлик. Маълумотларга кўра, "бу тақиқ Корея туризм соҳасига жиддий зарар етказиши мумкин".

Хитойликларнинг 40 фоизга яқини фирмалар орқали саёҳат тўпламларини харид қилади. 60 фоиз якка тартибдаги сайёҳларнинг деярли ярми авиачипталар харид қилиш каби масалаларда турфирмаларга мурожаат қилади. Янги чоралар Жанубий Кореяга келувчи сайёҳлар сонини 2 мартага қисқартириши мумкин. 

КТТ маълумотларига кўра, ўтган 2016 йилда Жанубий Кореяга 8,06 млн хитойлик ташриф буюрган, уларнинг ҳар бири ўртача 2,4 минг АҚШ доллари сарфлаган. Агар хитойлик сайёҳлар сони 2 баравар камайса, Корея 9,63 млрд доллардан маҳрум бўлиши эҳтимол.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар