Олий лига, 1-тур. Амалдаги чемпионлар ғалаба билан бошлади, Бекободда кичик сенсация

Спорт 03 Март 2017 6489

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон чемпионатининг 26-мавсумига старт берилди.

1-турни амалдаги чемпиони, Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси сафарда ўтказди ва минимал ҳисобдаги ғалабага эришди. Марат Бикмаевнинг голи «темирйўлчилар» жамоасига Муборакнинг «Машъал» жамоаси устидан ғалаба келтирди.

Мавсумда яна Олий лигага қайтган Самарқанднинг «Динамо» жамоаси эса Бекободда «Металлург» меҳмони бўлди ва кутилмаганда 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ўйиннинг 55-дақиқасида бекободликлар футболчиси Даврон Каримқулов ўз жамоаси дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Урашув сўнгида Абдумалик Абдуллаев ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди.

Олий лига, 1-тур
«Машъал» – «Локомотив» 0:1 (0:0)
Гол:
 Марат Бикмаев (65).

«Машъал»: Илёсов, Раҳмонов, Убайдуллаев, Шайманов, Шодмонов, Қўзибоев, Бегимқулов, Агалиев, Қосимов, Олимов, Тўраев (Муртазоев, 80).
«Локомотив»: Икромов, Юлдашев, Махарадзе, Қутибоев, Бикмаев (Кризо, 80), Абдуллаев (Файзиев, 80), Мирзаев, Муҳаммадиев, Зотеев, Коне, Машарипов (Рўзиев, 88)
Огоҳлантиришлар: Олимов (35), Раҳмонов (70), Бикмаев (70).

«Металлург» - «Динамо» 0:2
Голлар: 0:1 - 55 автогол Каримқулов, 0:2 - 89 Абдуллаев.

«Металлург»: Султонов, Ҳошимов, Каримов, Нўъмонов, Каримқулов, Абдуллаев, Сулаймонов, Турсунов, Исоқжонов, Абдумўминов, Исмоилов.
«Динамо»: Наумов, Локаев, Исроилов, Бозоров, Азимов, Сулаймонов, Қаҳрамонов, Холматов, Низанов, Мамажонов, Исроилов.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 3331 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 36897 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 46759 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 83924 Жамият
РФПЛ. "Локомотив" сафарда ЦСКАни мағлуб этди
00:24 1031 Спорт
Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?
00:10 2810 Lifestyle
Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?)
23:43 / 21.07.2017 4992 Жамият
LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
23:37 / 21.07.2017 1601 Технология
АҚШ 2016 молия йили учун Покистонни ҳарбий компенсациялар миқдорининг ярмисидан маҳрум қилади
23:35 / 21.07.2017 719 Жаҳон
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди
23:31 / 21.07.2017 1484 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар