Олий Лиганинг 1-тур ўйинлари давом этмоқда. Тошкентда «Пахтакор» ва «Қизилқум» баҳслашди.

Ўйиннинг 7-дақиқасида мезбонлар етакчиси Жамшид Искандаров мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бўлим охирида Азамат Алланиёзов ҳисобни тенглаштирди. 

Иккинчи бўлимда «Пахтакор» катта устунликка эга бўлиб, яна иккита гол урди ва чемпионатни ғалаба билан бошлади. Гол муаллифлари Станислав Андреев ва Жамшид Искандаров.

Олий лига, 1-тур
«Пахтакор» - «Қизилқум» 3:1 (1:1)
Голлар: Жамшид Искандаров (7, 74), Станислав Андреев (55) — Азамат Алланиёзов (34)
Ноаниқ пенальти: Жамшид Искандаров (74, дарвозабон)
«Пахтакор: Лобанов (с), Козак, Тожиев, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов, Андреев, Каримов, Искандеров, Ҳакимов.
«Қизилқум»: Хонимқулов, Рустамов, Усмонов, Қамбаров, Юсупов, Бойдуллаев (с), Юнусов, Ҳасанов, Геворкян, Алланиёзов, Шодиев.